11:31 / 20.06.2015
1451

“Реал” Эдегорни ижарага бермайди

Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Рафаэль Бенитес ярим ҳимоячи Мартин Эдегорга кейинги мавсум имконият бермоқчи.
16 ёшли норвегиялик футболчи “Реал” таркибида Австралия ва Хитой турнесига боради. У асосий жамоа билан ишлаб, ўртоқлик учрашувларида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Илгарироқ Эдегор ижарага бериб юборилиши айтилаётган эди, аммо Бенитес бу ахборотни инкор қилди.

Top