13:42 / 20.06.2015
2366

Леонардо ди Каприо ва Тоби Магуайр Ҳиллари Клинтоннинг кампаниясига ҳомийлик қилади

Бир гуруҳ машҳур Ҳолливуд актёрлари, жумладан, Леонардо ди Каприо, Тоби Магуайр ва Элизабет Бэнкс президентликка номзод Ҳиллари Клинтоннинг сайловолди кампаниясига ҳомийлик қилади. Бу ҳақда Variety нашри хабар бермоқда.
Тоби Магуайрнинг Брентвуддаги уйида ўтказилган маблағ тўплаш тадбирида Клинтон хоним чиқиш қилиб, мамлакат тарихидаги энг ёш аёл президент бўлишини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, у Жанубий Каролинада содир этилган оммавий қотилликка муносабат билдириб, аҳолининг турли гуруҳ ва қатламлари ўртасидаги тушунмовчиликларни ҳал қилиш борасида катта иш қилиш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Top