10:00 / 20.06.2015
1493

Қозоғистон Хитой божхонаси билан маълумотларни электрон алмашиш тизимини жорий қилди

Қозоғистон Хитой божхонаси билан маълумотларни электрон алмашиш тизимини жорий қилди, деб Қозоғистон Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси раиси Даулет Ергожинга иқтибос келтирган ҳолда Tengrinews.kz портали хабар бермоқда.

“Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари (Хитойдан маҳсулот олиб келадиганлар) учун ажойиб янгилик! Давлат даромадлари қўмитаси ва Хитой Бош божхона бошқармаси маълумотлар билан электрон алмашиш тизимини йўлга қўйди. Энди биз хитойлик ҳамкасбларимиз нима юборганларини – ҳажм, нарх, ким ва қаерга олиб кетаётгани ҳақидаги маълумотларни электрон кўринишда кўра оламиз”, деб айтмоқда Ергожин.

“Умид қиламанки, биз статистикани тартибга сола оламиз ҳамда контрабанда ва шунга ўхшаш қоидабузарликларга тўсиқ қўя оламиз”, деб қўшимча қилди Ергожин.

Top