11:18 / 21.06.2015
2457

Литва Украинага қурол етказиб беришни бошлаши мумкин

Литва ҳукуматида Украинага қурол-аслаҳа етказиб бериш бўйича “сиёсий истак” мавжуд, деб айтди Литванинг Украинадаги элчиси Марюс Януконис Украинанинг “5 канали”и эфирида.
Янукониснинг айтишича, тегишли сиёсий истак Рига томонидан маълум қилинди.
“Баъзи қадамлар аллақачон қўйилган, биз келгусида ҳам шундай қадамлар қабул қиламиз, жумладан Украинага қурол-аслаҳа етказиб беришимиз мумкин. Бу ҳақда батафсил гапириш мураккаброқ, бироқ биз буни амалга оширишга тайёрмиз”, деб таъкидлади элчи.

Top