15:50 / 21.06.2015
1998

ШҲТ аксилтеррорчилик структураси раҳбари Интерпол вакиллари билан учрашди

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти минтақавий аксилтеррор структураси ижроия қўмитаси делагацияси Интерпол ишчи гуруҳи билан учрашув ўтказди. Учрашув Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтди.
Тадбир давомида томонлар хорижлик террорчиларга қарши курашиш масалаларини кўриб чиқишди.
Айтилишича, аксилтеррорчилик структураси делегациясининг ташрифи Интерпол бош котиби Юрген Штокнинг таклифи билан амалга оширилган.
Учрашув доирасида аксилтеррорчилик структураси директори Чжан Синьфэн Интерпол бош котибининг махсус вакили билан музокаралар ўтказди. Мулоқот давомида халқаро террорчилик ташкилотларининг Яқин Шарқ ва Ўрта Осиёдаги фаолияти, уларга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.

Top