10:35 / 21.06.2015
2058

Сочида Немцовга хотира тахтачаси қўйилиши тақиқланди

Сочи шаҳар маъмурияти қошидаги топонимия комиссияси марҳум мухолифатчи сиёсатчи Борис Немцовга хотира тахтачаси ўрнатилишига рухсат бермади. Бу ҳақда “Тараққиёт партияси” минтақавий бўлинмасининг сайти орқали хабар қилинди.
Айтилишича, комиссия аъзолари ўлим гувоҳномасининг, марҳум қариндошларидан розилик хатининг, архив таржимаи ҳолининг, кўчмас мулк объекти эгасидан розилик хатининг йўқлигини сабаб қилиб кўрсатишган.
Шунингдек, комиссия хотира тахтачасига тушириладиган матннинг услубига эътироз билдиришган. Улар курорт шаҳридаги ёдгорлик тахтасида “қабристон усули”да ёзиш ноўринлигини таъкидлаб ўтишган.
Бундан ташқари, комиссия, Россия қонунчилигига мувофиқ, Немцовнинг вафотидан бир йил ўтгандан сўнг бундай мурожаатни амалга ошириш кераклигини қўшиб ўтган.

Top