21:41 / 22.06.2015
1957

Берлинда ҳибсга олинган Al Jazeera телеканали мухбири озод этилди

Берлин аэропортида ҳибсга олинган Al Jazeera телеканали мухбири Аҳмад Мансур озод этилди, деб маълум қилинмоқда телекомпания твиттерида.

Аввалроқ Аҳмад Мансур Миср сўрови билан Германия ҳуқуқ-тартибот муассасалари томонидаан ҳибсга олинган эди. Қоҳира 52 ёшли мухбирнинг Мисрга экстрадиция қилинишини талаб қилган.

Миср ва Буюк Британия фуқароси ҳисобланадиган Мансур “араб баҳори” пайтида қийноқлар амалга оширганлик айби бўйича Мисрда сиртдан 15 йилга қамоқ жазосига маҳкум қилинган.

Top