13:55 / 22.06.2015
2751

ЕИ Россияга қарши санкцияларни узайтирди

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши Россияга қарши белгиланган иқтисодий ва сиёсий чекловларни яна 6 ойга – 2016 йил 31 январга қадар узайтирди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
ЕИ ташқи ҳаракатлар хизмати вакили Сьюзан Киефер бу борада матбуот анжумани чоғида маълумот берди.
Таъкидланишича, қарор муҳокамасиз қабул қилинган.

Top