Жаҳон | 18:20 / 22.06.2015
4451
1 дақиқада ўқилади

ИШИД таркибига кетиб қолган талаба МДУдан ҳайдалмайди

Москва давлат университети фалсафа кафедраси декани Владимир Миронов илгарироқ ИШИД таркибига қўшилиш учун кетиб қолиб, Туркияда қўлга олинган талаба қиз Варвара Караулова ўқишдан ҳайдалмаслигини маълум қилди.
“Бугун у бизга академик таътилга чиқариш ҳақида илтимоснома ёзиши кутилмоқда”, – унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.
Айтилишича, академик таътил бир йил давом этади, шундан сўнг у ўқишни давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.