18:22 / 22.06.2015
4231

Нюрнбергда Гитлернинг 14 расми сотилди

Нюрнбергдаги Auktionshaus Weidler ким ошди савдосида Адольф Гитлерга тегишли деб ҳисобланаётган 14та расм сотилди. Бу ҳақда маҳаллий матбуотдан маълум бўлди.
Айтилишича, марҳум фюрернинг картиналаридан 450 минг доллар тўпланган. Айниқса Бавариядаги Нойшвайнштайн қасрининг картинаси юқори баҳоланиб, 113 минг долларга сотилган.
Барча харидорларнинг номлари сир тутилмоқда. Маълумки, Германияда Гитлернинг расмлари сотилиши қаттиқ танқид остига олинади. Аммо уларда миллатчилар рамзлари ва белгилари акс этмаган.

Top