13:48 / 22.06.2015
2291

Путин ва Атамбаев ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Россия президенти Владимир Путин қирғизистонлик ҳамкасби Алмазбек Атамбаев билан учрашди. Бу ҳақда президент ахборот сиёсати бўлими хабар тарқатди.
Айтилишича, учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим масалалари муҳокама қилинди. Путин Россия Қирғизистонни минтақадаги муҳим ҳамкори деб ҳисоблашини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Атамбаев, ўз навбатида, Путинни Петербург халқаро иқтисодий форумининг муваффақиятли ўтказилиши билан табриклади.

Top