16:46 / 22.06.2015
2915

Рамзон Қодиров Чеченистонда "ИШИД"га ёлланиш ҳолати мавжуд эмаслигини айтди

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров чеченлар орасида "ИШИД" сафига бориб қўшилиш ҳолатлари мавжуд эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.

Унинг қўшимча қилишича, аввалроқ жангарилар сафида бўлганлар ватанга қайтарилмоқда.
"Мамлакат ҳудудида "ИШИД" тарафдорлари йўқ. Аввал бўлганлар ҳам тўғри йўлга солинмоқда", дейди Қодиров.

У жангарилар ёшлар онгини заҳарлашда Қуръонни хато талқин этишдан фойдаланишаётганини таъкидлаб ўтган.

Бироз олдинроқ, Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев "ИШИД" сафига минглаб россияликлар бориб қўшилгани ва бу оқимни тўхтатишнинг иложи бўлмаётганини билдирганди.

Top