Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:22 / 22.06.2015
2612
1 дақиқада ўқилади
Варшава аэропортидаги рейслар хакерлик ҳужуми туфайли бекор қилинди
Польша пойтахти Варшава шаҳридаги Фредерик Шопен номидаги аэропортдан амалга ошириладиган рейсларнинг қолдирилишига хакерлик ҳужуми сабаб бўлди. Бу ҳақда Radio Zet хабар қилган.
Хакерлар йўловчиларни рўйхатга олиш тизимини ишдан чиқаришгани айтилган.
Қайд этилишича, бу хакерлик ҳужуми 1400 нафардан ортиқ йўловчига таъсир қилган.