08:40 / 23.06.2015
3058

Оқ уй: Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларни узайтириши дунё яқдиллигини кўрсатди

Европа Иттифоқининг Россиянинг “беқарорлаштирувчи” ва Украинанинг ҳудудий яхлитлигини бузишга қаратилган хатти-ҳаракатларига қарши Россияга нисбатан санкцияларни узайтириши дунё ҳамжамиятидаги яқдилликни кўрсатди, деб айтди Оқ уй расмий вакили Жош Эрнест.

“Санкцияларнинг узайтирилиши Украинанинг ҳудудий яхлитлиги бузилишига қарши дунё ҳамжамиятининг биргаликдаги ҳаракатларининг кейинги қадами ва дунё ҳамжамиятининг Путиннинг асосий халқаро меъёрларни ҳурмат қилишга мажбурлашдаги қатъий кайфиятидан дарак беради”, дейди АҚШ президентининг матбуот котиби.

Эрнест аввалроқ ойнинг бошида Германияда “Катта еттилик” саммитида АҚШ президенти ўзининг европалик ҳамкасблари билан бирдамликни сақлаш зарурлигини муҳокама қилган эди. Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари 22 июнь куни Россияга қарши иқтисодий санкцияларнинг амал қилишини 2016 йилнинг 31 январигача узайтирди.

Top