22:59 / 23.06.2015
1809

Хакерлар Арманистон полицияси сайтига ҳужум қилишди

Арманистон полицияси сайти хакерлик ҳужумига учради. Бу ҳақда ахборот хавфсизлиги бўйича эксперт Самвел Мартиросян ўзининг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.

“Мен билан янги хакерлик гуруҳи боғланиб, мамлакатда бўлиб ўтган сўнгги муносабати билан Арманистон полицияси сайтига ҳужум уюштирилганини маълум қилди. Сайт ҳақиқатан ҳам ишламаяпти. Мен бу гуруҳ ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасман”, деб айтди Мартиросян ўз хабарида.

Айни пайтда сайт фаолияти тикланди. Мартиросяннинг айтишича, хакерлар сайтнинг ишини ярим соатга тўхтатиб қўйишган.

Аввалроқ Ереван марказидаги Озодлик майдонида электр энергия оширилишига норози бўлган бир неча юз одам қайта йиғилгани маълум қилинганди.

Top