Light | 18:13 / 25.06.2015
11556
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси “Шайх Зайниддин” масжидида намозхонлар билан суҳбат ўтказди

Рамазон ойи муносабати билан айни кунларда Ўзбекиситондаги кўплаб масжидларда хатми Қуръон ўқилиб, таровеҳ намозлари адо этилмоқда. Уларда мингга яқин қорилар намозхонларга хизмат қилмоқда. Қолаверса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан диний уламоларимиз ва устозларимизни юртимиз масжидларида бўлиб, мазмунли суҳбатлар уюштирилиши ташкил этилмоқда.

25 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Тошкентдаги “Шайх Зайниддин” жомеъ масжидига ташриф уюштирди.

Муфтий жамоат билан пешин намозини адо этгач, намозхонлар билан суҳбат ўтказди.
Суҳбатда Усмонхон Алимов юртдошларни Рамазон ойи билан яна бир бор табриклаб, ушбу ойнинг фазилати ҳақида маъвеза қилди. Маъвеза сўнггида жаҳон майдонидаги терроризм балоси, Ўзбекистондаги тинчлик ва унинг шукронаси хақида ҳам тўхталиб ўтди ҳамда намозхонлар ва юртимиздаги тинчлик йўлида хизмат қилаётганлар ҳаққига дуо қилди.

Шундан сўнг, муфтий “Шайх Зайниддин” қабристонида бўлиб, Шайх Зайниддин бува қолаверса, қабристонга дафн этилган мўмин мусулмонлар хақларига дуои фотиҳа қилди.

Қабристон зиёратидан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов масжидда намозхонларга яратилган шарт - шароит билан танишиб, керакли тавсияларни изҳор этди.


“Шайх Зайниддин” жоме масжиди матбуот хизмати / Muxlis.uz