10:54 / 25.06.2015
3372

Қозоғистон Сингапурга тенглаштирилди

Қозоғистон миллий банки раҳбари К. Келимбетов бир гуруҳ хорижий мутахассислар билан суҳбат чоғида мамлакатни Ўрта Осиё Сингапури деб атади. Бу ҳақда Казинформ агентлиги хабар бермоқда.
“Айни пайтда Қозоғистон Ўрта Осиёнинг иккинчи Сингапури ҳисобланади. Бизда собиқ совет республикалари ичида энг рақобатбардош иқтисодиёт шакллантирилди”, – таъкидлаб ўтди Келимбетов.
Унинг айтишича, миллий банкнинг асосий йўналишларидан бири Остонада халқаро молия марказини ривожлантиришдир.

Top