17:45 / 26.06.2015
2752

Кувайтдаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз бўйнига олди

ИШИД гуруҳи Кувайтда содир этилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Al Arabiya каналининг хабар беришича, қўпорувчилик натижасида ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етган.
Эслатиб ўтамиз, Кувайт пойтахтидаги Имом Содиқ масжидида портлаш содир этилди. Портлаш чоғида масжидда жума намозини ўқиш учун келган одамлар бўлган. Камида саккиз киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Кувайт амири Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ал-Сабоҳ портлаш амалга оширилганидан сўнг Имом Содиқ масжидига ташриф буюрди.

Top