Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:16 / 26.06.2015
3908
1 дақиқада ўқилади
Тунисдаги отишмалар қурбонлари сони 30 нафарга етди
Тунис меҳмонхонаси пляжидаги отишма оқибатида ҳалок бўлганлар сони 30 нафарга етди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Жароҳатланганлардан уч киши ҳалок бўлгани ҳақида маълумот олинди ва шу тариқа қурбонлар сони 30 нафарга етди”, дейилмоқда хабарда.
Аввалроқ отишма оқибатида 27 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.
