Жаҳон | 19:20 / 26.06.2015
3286
1 дақиқада ўқилади

Тунисдаги терактлар ижрочиларидан бири ҳибсга олинди

Тунисдаги меҳмонхоналарга қуролли ҳужум қилганларнинг бири ҳибсга олинди. У воқеа ҳудудидан қочиб кетаётган вақтда қўлга тушган. Бу ҳақда Ал Арабия телеканалининг твиттерида хабар берилган.

Бироз олдинроқ, полиция қўлида Калашников автомати тутган жангарилардан бирини йўқ қилганди.

Ҳудудда отишмалар давом этмоқда.