Жаҳон | 08:23 / 27.06.2015
2415
1 дақиқада ўқилади

Тунисдаги теракт қурбонлари сони 39 нафарни ташкил этди

Тунисдаги меҳмонхонага уюштирилган босқинчилик қурбонлари сони 39 нафарга етди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири маълум қилди. Расмий маълумотларга кўра, қурбонлар орасида Буюк Британия, Германия ва Бельгия фуқаролари ҳам бор.

Аввалроқ терактни уюштирган жангари шахси аниқлангани маълум қилинганди.