09:21 / 28.06.2015
4716

Франция бош вазири: Биз ислом динига қарши уришмаяпмиз

Франция бош вазири Мануэль Вальс 26 июнь куни Франция, Тунис ва Кувайтда амалга оширилган терактларга ўз муносабатини билдириб ўтди. Бу ҳақда  Journal du Dimanche нашрида ёзилган.

"Биз Ислом динига қарши жангда эмасмиз", дейди Вальс.

Унинг таъкидлашича, ислом динида инсоний қадриятларга амал қилувчи яхши одамлар тоифаси билан биргаликда бу тоифақа қарама-қарши ақидапарастлар ҳам мавжуд.

Бош вазир Франциянинг барча фуқароларини қайси динга эътиқод қилишидан қатъи назар терроризм балосига қарши бирлашишга чақирди.

Top