17:42 / 29.06.2015
15328

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида отишма содир бўлди

Қирғизистон жанубида Ўзбекистон билан чегарадаги Қорашўро назорат пунктида чегара отрядлари ўртасида отишма содир бўлди, деб хабар беради Қирғизистон давлат чегара хизмати сайти.
Хабарномада айтилишича, икки томоннинг чегарачилари ўртасида келишмовчилик юзага келган. Қирғизистон томоннинг ёзишича, дастлаб Ўзбекистон чегарачилари ўт очган.
Ўқ узилган чоғда ҳеч кимга зарар етмаган. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Top