06:52 / 02.07.2015
8079

“ИШИД” Ғазо секторини босиб олиш билан таҳдид қилмоқда

Интернетда “ИШИД” террорчилик ташкилоти жангарилари Ғазо секторини босиб олиш ва у ерда шариат арконларини ўрнатиш билан таҳдид қилаётганлари тасвирланган ролик жойлаштирилди. Жангарилар ХАМАС ташкилотини диний курашда етарлича жонбозлик кўрсатмаётганликда айбламоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

“Биз Исроилни йўқ қиламиз ва сиз, ФАТХ ва дунёвий давлат тарафдорлари – ҳеч нарса эмассиз, сиз бизнинг оломон билан йўқ қилинасиз”, деб айтмоқда ниқоб кийиб олган жангари ХАМАСга мурожаат қилиб. У, шунингдек, Фаластинга бундан аввалроқ Дамасқдаги Ярмук туманида яшаган фаластинликлар бошига тушган аянчли тақдирни ваъда бермоқда.

Top