08:57 / 02.07.2015
3048

Нью-Йоркнинг собиқ сенатори порахўрлик учун 7 йилга қамалди

Нью-Йорк штатининг қонунчилик мажлиси собиқ сенатори, демократ Малкольм Смит порахўрликда айбланиб, 7 йилга қамалди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар берди.

У 2013 йилги шаҳар ҳокими сайловлари чоғида коррупцион тизим яратишга ҳаракат қилганликда айбланмоқда.

Жумладан, маълум бўлишича, 52 ёшли Смит ўз партияси вакилларига пора бериб, ўзига овоз беришга кўндирган. У тарқатган пулларнинг умумий миқдори 200 минг долларни ташкил қилади.

Малкольм Смит қонунчилик мажлисида 13 йил ишлаган. Коррупция бўйича айблов унга 2013 йил бошида қўйилган. Тергов ва суд иши шундан буён давом этиб келаётган эди.

Шунингдек, унинг беш нафар шериги ҳам 3-10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Top