14:32 / 09.07.2015
4317

Алвес ўтган мавсумда Энрике ҳамда Месси ўртасида бўлиб ўтган низоли вазиятни эслади

"Барселона" жамоасининг бразилиялик ҳимоячиси Дани Авлес 2015 йилнинг қишида жамоа бош мураббийи Луис Энрике ҳамда жамоанинг асосий юлдузи Лионель Месси ўртасида келиб чиққан тушунмовчилик ҳақидаги фикрларини гапириб ўтди.

У ўша вазият спортда рўй берадиган одатий "кураш" бўлгани ҳақида гапирган.

"Баъзида ишни қандай қилиш борасида фикрлар тўқнашуви юз беради. Баҳслар орқали энг яхши йўл танланишини ҳисобга оладиган бўлсак, ўша кунларни жанжалли кунлар деб атамаган бўлардим. Ўша кунларда бу икки шахс ўртасида "спортча кураш" кечганди. Ўша воқеалар машғулот вақтида, жамоа икки гуруҳга бўлиниб, ўйнаётган вақтида рўй берди. Ўшанда ўйин тактикаси бўйича бош мураббий бошқа фикрда, Месси эса бошқача фикрда эди. Лекин охир оқибат бу баҳс бир мақсадда, ўйинларда ғалаба қозониш мақсадига қаратилганди. Ахир, энг намунали оилаларда ҳам бундай баҳслар учраб туради", дейди Алвес Bola da Vez нашрига берган интервьюсида.

Top