Жаҳон | 09:43 / 09.07.2015
3932
1 дақиқада ўқилади

Балтимор полицияси бошлиғи кўп сонли қотилликлар туфайли ўз хизмат лавозимидан бўшатилди

Балтимор полицияси бошлиғи Энтони Бэттс шаҳарда қотилликлар сони кўпайиб бораётгани туфайли ўз хизмат лавозимидан бўшатилди, деб хабар бермоқда Fox News телеканали.

Балтимор мэри Стефани Роулинс-Блейк 2012 йилда шаҳар полицияси бошлиғи қилиб тайинланган Бэттсни кўп сондаги шов-шувли қотилликлар туфайли лавозимидан бўшатишга қарор қилди.

Бу давр мобайнида қўзғатилган ишлардан кўпчилиги жамиятда катта овозага эга бўлди ва жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.