20:00 / 09.07.2015
20411

"ИШИД"нинг Афғонистондаги бўлими раҳбари дрон ҳужуми натижасида ўлдирилди

Афғонистонда жойлашган "ИШИД" тасарруфидаги гуруҳ раҳбари бўлган Шаҳидуллоҳ Шаҳид Нангархар вилояти ҳудудида дрон ҳужумига учраб, ҳалок бўлган. Бу ҳақда Рейтер нашри хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, бу ҳужум вақтида унинг ёнидаги ўринбосари Гул Замон ҳамда яна 3 нафар жангари ўлдирилган.

Афғонистон Миллий хавфсизлик бошқармаси вакилининг маълум қилишича, бу гуруҳ Афғонистонда тартибсизлик бошлашни режалаштирган, ўз мақсадини Нангархар вилояти ҳудудидаги ҳаракатлар орқали бошламоқчи бўлган.

Шу йилнинг февраль ойида гуруҳнинг олдинги раҳбари, 10 йилдан буён Афғонистондаги жиҳодчилик ҳаракатини бошқариб келган Мулла Абдул Рауф ҳам дрон ҳужуми орқали йўқ қилинганди.

Top