17:52 / 09.07.2015
1825

"МЮ" “Реал”дан Кейлор Навасни ҳам олиши мумкин

"Реал" жамоасининг коста-рикалик дарвозабони Кейлор Навас ўз фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин.

Marca нашрининг хабар беришича, "МЮ" бош мураббийи Луи ван Гал ушбу дарвозабонни Де Хеа "Реал"га ўтадиган бўлса, унинг ўрнига муносиб номзод сифатида ҳисобламоқда.

Бу трансфер Рамоснинг "МЮ"га ўтиши эвазига Де Хеанинг "Реал"га берилиши жараёнининг бир қисмига айланиши мумкин.

Бироз олдинроқ, "МЮ" ўз дарвозабонини "Реал"га бу жамоадан Рамоснинг харид қилиниши эвазига трансфер қилиши айтилганди. Инглизлар Де Хеани Рамос масаласини ҳал қилишдан олдин Мадридга қўйиб юборишса, уни сотиб олиш имкониятлари деярли йўқ бўлишидан хавотирланишмоқда.

Top