13:16 / 09.07.2015
3662

Нарендра Моди: санкциялар туфайли ҳам БРИКС ҳамкорлигини мустаҳкамлаш керак

Санкциялар жаҳон иқтисодиётига салбий таъсир ўтказмоқда. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг фикрича, айнан шу туфайли ҳам БРИКС доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш керак.
“ЕИ катта қийинчиликларга дуч келмоқда, молия бозорларидаги вазият беқарор, санкциялар эса глобал иқтисодиётга зарар келтирмоқда. БРИКС давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш муҳим бўлиб кўринмоқда”, – унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.
Эслатиб ўтамиз, Уфа шаҳрида БРИКС ва ШҲТ ташкилотларининг саммити бўлиб ўтмоқда. Тадбирлар 8-10 июль кунлари давом этади. Жорий йилда ҳар икки ташкилотда ҳам Россия раислик қилмоқда.

Top