Жаҳон | 13:05 / 09.07.2015
4389
1 дақиқада ўқилади

Песков: БРИКС доирасидаги фаолият бировга қарши қаратилмаган

БРИКС гуруҳи доирасидаги ҳамкорлик бошқа давлатларга қаратилмаган. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков баёнот берди.

“Келинг, бир нарсадан келиб чиқиб фикрлайлик: БРИКС бирлашмаси доирасидаги ҳамкорлик бошқаларга қарши қаратилмаган, у бирор нарсага эришишни кўзлаб амалга оширилади”, – деди у матбуот анжумани чоғида.