18:24 / 10.07.2015
2869

Навоз Шариф: Покистоннинг ШҲТга қабул қилиниши Афғонистондаги вазиятни яхшилашга ёрдам беради

Покистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти таркибига қабул қилиниши Афғонистон ичида тинчлик ўрнатиш жараёнига фойда келтиради, деб ҳисоблайди мамлакат бош вазири Навоз Шариф.
Унинг сўзларига қараганда, Покистон ва Ҳиндистон томонидан ШҲТга кириш жараёнининг бошлаб юборилиши бу халқаро ташкилот тарихининг бурилиш палласи бўлади:
“ШҲТнинг кенгайиши бутун Евросиё минтақасида геосиёсий ландшафтни кескин ўзгартириб юборади, бу Покистонда мавжуд қуруқлик ва денгиз йўллари ёрдамида ШҲТ давлатларини Арабистон ярим оролининг иқтисодий ва сиёсий салоҳияти билан боғлашга ёрдам беради”.

Top