17:55 / 10.07.2015
3004

ШҲТ раҳбарлари Ҳиндистон ва Покистоннинг ташкилотга қабул қилинишининг бошланиши ҳақидаги қарорни қабул қилдилар

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бир қатор ҳужжатларнинг қабул қилиниши билан якунланди. Улар орасида энг муҳими ташкилотнинг кенгайиши ҳақидаги қарор бўлди. Муҳокамадан сўнг ҳужжат аъзо давлатлар раҳбарлари томонидан имзоланди.
Хусусан, Ҳиндистон ва Покистонни ташкилот таркибига қабул қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ уларнинг ташкилот таркибига кириши жараёни бошлаб юборилади.
Бундан ташқари, Беларуснинг кузатувчи мақомига эга бўлиши, Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа ва Непалга эса диалог бўйича ҳамкор мақомининг берилиши бўйича қарорлар имзоланди.

Top