Технология | 01:58 / 11.07.2015
4042
1 дақиқада ўқилади

“ВКонтакте” ижтимоий тармоғига хакерлик ҳужуми қайтарилди

“ВКонтакте” ижтимоий тармоғига хакерлик ҳужуми қайтарилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқнинг матбуот котиби Георгий Лобушкин маълум қилди.

“Тахминан соат 18.00 ларда “ВКонтакте”га уюштирилган DDoS-ҳужум қайтарилди”, деб ёзди Лобушкин твиттерда.

Лобушкин фойдаланувчилар ҳеч нарсани сезишмаганини қўшимча қилиб ўтди.

Аввалроқ Telegram мессенжери катта миқёсдаги ҳужумга учрагани маълум қилинганди.