14:48 / 12.07.2015
2431

Еврокенгаш раҳбари ЕИ давлатлари раҳбарлари саммити бошланишини кечиктирди

Европа кенгаши раҳбари Дональд Туск Европа Иттифоқи раҳбарлари саммитини бекор қилди.

"Мен саммитни бекор қилдим. Евросаммит Греция бўйича муҳокамаларни якунлаганимиздан кейин, куннинг иккинчи ярмида бошланади", деб ёзди у ўз твиттерида.

Бироз олдинроқ, 12 июль кунига икки саммит, Евроҳудуддаги 19 давлат раҳбарлари иштирокидаги биринчи саммит ҳамда Европа Иттифоқининг 28 давлати вакиллари иштирокидаги иккинчи саммит ўтказилиши маълум қилинганди.
 
Биринчи саммитда Греция масаласи муҳокама қилиниши кўзда тутилган ва унда Афинага учинчи марта ёрдам бериш дастури кўриб чиқилиши керак эди.
Top