18:13 / 12.07.2015
4853

Косово аҳолисига "ИШИД" жангарилари томонидан сувларнинг заҳарлангани эҳтимоли туфайли сув бериш тўхтатилди

Косова ҳукумати маҳаллий аҳолига сув берилишини қисман тўхтатиб қўйди. Бунга Приштинадаги бош сув омборининг заҳарланиши ҳақидаги маълумотнинг пайдо бўлгани сабаб бўлди. Полиция Приштинанинг 100 мингга яқин аҳолисини сув билан таъминлайдиган Бадовац резервуари олдида уч кишини қўлга олди.

Косованинг бошқа туманларида ҳам уларнинг икки нафар шериги қўлга олинди.

Маҳаллий ОАВларнинг хабар беришича, жиноятчиларнинг "ИШИД" билан алоқаси бўлган. Улар террорчилик айблови бўйича ҳибсга олинди.

“Мутахассислар сув омборидан олинган сувни таҳлил қилишмоқда. Аҳолига ҳеч нарса хавф солмаётганига ишончимиз комил бўлмагунча сув таъминоти тикланмай туради”, дейди полиция вакиллари.

Top