18:29 / 12.07.2015
5360

КХДРда қатл қилинган мудофаа вазири ўрнига янгиси тайинланди

Шимолий Кореяда армия генерали Пак Ён Сик халқ қуролли кучлари вазири этиб тайинланди.

Генерал Пак Ён Сик 12 июль куни Лаос ҳарбий делегациясининг Пхеньянга ташрифи доирасида ташкил этилган қабул маросими доирасида вазир сифатида иштирок этган.

 ЦТАК агентлигининг хабар беришича, Пак Ён Сик халқ қуролли кучлари вазири лавозимида Хён Ён Чхолнинг ўрнини эгаллади.

Аввалроқ КХДР собиқ мудофаа вазири Хён Ён Чхол май ойида қатл этилгани ҳақида хабар берилган эди. Унинг қатлига у мамлакат раҳбари Ким Чен Ин олиб бораётган сиёсатни танқид қилгани сабаб бўлгани айтилган.

Top