09:42 / 12.07.2015
4981

Оятуллоҳ Ҳаменеий Эрон АҚШга қарши туришда давом этиши лозимлигини айтди

Эрон ядровий дастури бўйича музокараларнинг натижаларидан қатъи назар, Эрон АҚШга қарши туришни тўхтатиши керак эмас, деб айтди Эрон олий диний етакчиси оятуллоҳ Али Ҳаменеий.

Рейтер агентлигининг Эрон телеканалларидан бирига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, Ҳаменеий эронлик талабалар билан учрашуви давомида АҚШни “димоғдорликка аъло даражадаги мисол” деб айтди ҳамда Эрон халқини “димоғдор кучлар билан курашга тайёр туриши кераклигини” қўшимча қилиб ўтди.

Бу баёнот Эрон ядровий дастури бўйича Эрон ва Буюк Британия, Германия, Хитой, Франция, Россия ва АҚШдан таркиб тоган “олтилик” ўртасидаги музокаралар ортида берилди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф 10-11 июль кунларида Венада бир қатор икки томонлама, жумладан АҚШ Давлат котиби Жон Керри, Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус, Европа Иттифоқи ташқи сиёсати хизмати бошлиғи Федерика Могерини билан учрашувлар ўтказди.

Теҳроннинг ядровий масаласи бўйича музокаралар 11 июль куни икки томонлама шаклга ўтди ва яқин орада халқаро воситачилар “олтилиги”нинг Ташқи ишлар вазирлари ва делегациялари даражасидаги йиғилишига ўтиши мумкин.

Аввалроқ томонлар 13 июлгача келишувга эришишга умид билдираётганлари маълум қилинганди.

Top