10:28 / 12.07.2015
2095

Тунисдаги теракт бўйича текширувларда 127 киши ҳибсга олинди

Тунис ҳукумати 26 июнь куни Сус шаҳри яқинидаги меҳмонхоналарда амалга оширилган терактга алоқадорликда гумон қилинаётган 127 киши ҳибсга олинганини маълум қилди. Бу ҳақда Al-Arabiya хабар берди.

Тунис Ички ишлар вазирлигининг сиёсий танглик ҳолати бўйича махсус гуруҳи бошлиғи Камил Жандуби тергов-суриштирув ишлари жараёнида 700 мартадан ортиқ тезкор амалиётлар амалга оширилганини маълум қилди.

У бу жараёнга полиция ходимлари, армия аскарлари ва кўнгиллилардан иборат 100 мингга яқин киши жалб этилганини қўшимча қилиб ўтган.

Маълум қилинишича, ҳозирда Ўрта Ер денгизи соҳилидаги меҳмонхоналар, маданий ёдгорликлар ва соҳилбўйи мажмуаларини қўриқлаш учун 3 минг нафар полициячи сафарбар этилган.

Top