02:39 / 13.07.2015
2178

Еврогуруҳ Европа Иттифоқига Грециянинг евроҳудудни вақтинчалик тарк этишни маслаҳат беришини таклиф қилмоқда

Грецияда молиявий кўмак тақдим қилиш бўйича келишувга эришилмаса, Еврогуруҳ Европа Иттифоқига Грециянинг евроҳудудни вақтинчалик тарк этишни маслаҳат беришини таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Еврогуруҳнинг Брюсселдаги учрашув якунларига кўра тузилган ҳужжат лойиҳасида айтилмоқда.

“Грецига учинчи кўмак дастури бўйича 82-86 млрд евро, жумладан 7 млрд евро 20 июлгача ва 20,5 млрд евро август ўртасигача керак бўлади”, дейилмоқда ҳужжатда.

Халқаро валюта жамғармасининг Греция билан янги келишувда иштирок этиши янги молиялаштириш дастурини олиш учун мажбурий шарт ҳисобланади.

Аввалроқ евроҳудуд давлатлари вазирлари Греция парламентига янги ислоҳотларни қабул қилиш учун 15 июлгача вақт беришгани маълум қилинган эди.

Top