17:21 / 13.07.2015
3270

ИШИД Малайзия полицияси сайтига ҳужум уюштирди

Малайзия полициясининг расмий сайти хакерлар ҳужумига учради. Маҳаллий матбуотда хабар қилинишича, сайтга ИШИД террорчи гуруҳига оид рамзлар осиб қўйилган, уларнинг остида эса “халифалик қайтиб келди” ёзуви қолдирилган.
Straits Times нашрининг ёзишича, полиция расмийлари айни пайтда сайтда пайдо бўладиган ҳар қандай маълумот ҳақиқатга мос бўлмаслигини ва идора ишига алоқадор эмаслигини фойдаланувчиларга турли каналлар орқали етказишга ҳаракат қилмоқда.

Top