17:12 / 13.07.2015
6140

Қозоғистонда Қуртафелло бренди яратилди

Қозоғистонда “Қуртафелло” товар белгиси рўйхатдан ўтказилди, деб хабар беради Tengrinews.kz ресурси.
Жанубий Қозоғистон вилоятида яшовчи тадбиркор Айнаш Убайдуллаева шу тариқа қурут сотилишига мижозлар диққатини жалб қилишни истаганини маълум қилди.
“Қимиз ишлаб чиқариш билан шуғулланаман. Чимкентда рақобат кучли, қимиз кўп, шунга бирор қизиқ нарса ўйлаб топгим келди. Интернетда мижозларнинг диққатини чекиш учун қизиқроқ нарсалар қидириш жараёнида “куртафаелло” деган сўзни учратдим ва бу менга ёқди. Уни бироз ўзгартириб Қуртафелло шаклига келтирдим. Бизда овуллардан етказиладиган энг тотли қурутлар бўлади. Бренд яратиб, одамларнинг диққатини тортдим деб ўйлайман”, – деди тадбиркор.
Унинг таъкидлашича, “Қуртафелло”нинг бир қутиси ўртача 250 танга туради.

Top