Жаҳон | 12:10 / 14.07.2015
2890
1 дақиқада ўқилади

Кабардин-Болқор республикасида уч нафар жангари йўқ қилинди

Россиянинг Кабардин-Болқор республикасида махсус қисмлар ўтказган амалиёт чоғида уч нафар жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда миллий аксилтеррор қўмитаси маълумот берди.
“Республиканинг Баксан туманида уч нафар жангари йўқ қилинди”, – дейилади хабарномада.
Махсус амалиёт тафсилотлари ошкор этилмаяпти.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш