Жаҳон | 18:24 / 14.07.2015
2711
1 дақиқада ўқилади

Хабаровск ўлкасида қулаган ҳарбий самолётдагиларнинг 2 нафар ҳалок бўлгани тасдиқланди

14 июль куни Хабаровск шаҳридан 80 км масофада қулаб тушган Ту-95 МC русумли ҳарбий бомбардимончи самолётдагилардан 2 нафари ҳалок бўлган.

Мудофаа вазирлиги томонидан маълум қилинишича, экипажнинг 2 нафар аъзосининг жасадлари топилган.

Дастлабки хабарларда, самолётдаги 7 киши ҳалокатдан олдин самолётни тарк этишга улгуришгани ҳақида айтилганди.

Бироз олдинроқ, экипаж аъзоларининг 5 нафари тирик қолгани тасдиқланган. Таъкидланишича, самолёт режали ўқув парвозини амалга ошираётган бўлган.