Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хабаровск ўлкасида Ту-95 русумли ҳарбий самолёт қулаб тушди
14 июль куни Хабаровск ўлкаси ҳудудида Россия Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли Ту-95 русумли ҳарбий бомбардимончи самолёт қулаб тушди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.
"Олинган маълумотларга кўра, самолётдаги 7 нафар экипаж аъзоси ҳалокатдан олдин самолётни тарк этишга улгурган", дейилади хабарда.
Ҳалокат Хабаровскдан 80 км масофада содир бўлган.
Таъкидланишича, самолёт режали ўқув парвозини амалга ошираётган бўлган.
Айни вақтда ҳудудда Ан-12 патрул самолёти Ту-95 қолдиқларини излаш ишлари билан шуғулланмоқда.