06:45 / 16.07.2015
4252

"Форсаж 7" кинематография тарихида энг кўп пул ишлаб топган фильмлар рейтингида учинчи ўринни эгалламоқда

"Форсаж 7" фильми дунё кинопрокатларида 1,52 миллиард доллар ишлаб топди ва кинематография тарихида энг кўп пул ишлаб топган фильмлар рейтингида учинчи ўринни банд этди. Бунга қадар мазкур ўринни 2012 йилда суратга олинган «The Avengers» фильми банд этиб турганди. Картинанинг дунё прокатларида йиққан суммаси 1,519 миллиард долларни ташкил қилганди. Мазкур рўйхат BoxofficeMojo.com сайтида жойлаштирилган.

Бунинг натижасида сўнгги уч йил ичида илк марта мазкур рейтинг кучли учлигида ўзгариш рўй берди. «Юра даври» фильми ҳозирда «Форсаж»га асосий рақобатчи бўлиб қолмоқда. Ҳозирча кинотеатрларда намойиш этилаётган мазкур фильм даромад бўйича 50 миллион долларга ортда қолмоқда

Top