10:08 / 16.07.2015
2584

Ван Гал: Вальдес "МЮ"нинг ўйин фалсафасига мос тушмади. У кетгани маъқул

"Манчестер Юнайтед" жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал дарвозабон Виктор Вальдеснинг жамоадан кетиши борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Вальдес жамоа фалсафасига мос келмаслиги туфайли биз билан сафарга чиқмади. У жамоа фалсафаси ва формасини тиклаш борасида биз билан бир хил фикрда эмас.

У ўтган йили ўринбосарлар таркибида ўйнашдан бош тортган эди. Қолаверса у «МЮ» дарвозабони қилиши лозим бўлган бошқа ишларни ҳам бажармади. Агарда сен бу қарашларга рози бўлмасанг, жамоадан кетганинг маъқул.

Бизнинг жуда кўнглимиз қолган. Виктор жамоа фалсафаси бўйича ишлашига умид қилган эдик. Унга ўзини кўрсатиши учун имкон бердик, у билан шартнома имзоладик. Асосий таркибда ўйнай олмаган дарвозабон ўринбосарлар таркибида майдонга тушиши лозим эди", - дейди мураббий.

Top