10:37 / 18.07.2015
3924

“Формула-1” ҳайдовчиси Жюль Бьянки вафот этди

“Маруся” жамоаси аъзоси, “Формула-1” ҳайдовчиси Жюль Бьянки Франциядаги шифохоналарнинг бирида вафот этди. Бу ҳақда ҳайдовчининг расмий фан-клубининг Фейсбукдаги саҳифасида айтилди.
“Жюль охиригача курашди, у ҳар доим шундай қиларди, аммо бугун унинг кураши якунланди”, – дейилади ҳайдовчининг оиласи берган баёнотда.
Бьянки 2014 йил 5 октябрида Япониядаги Гран-прида ҳалокатга учради. У 43-айланишда трассадан чиқиб кетиб, германиялик ҳайдовчи Адриан Сутилнинг болидини эвакуация қилишга келган тракторга урилди.
Пойга 47-айланишда қизил байроқ билан тўхтатилган эди.

Top