11:58 / 22.07.2015
2615

“Ўзбекистон” йўл кўрсаткичининг тақдимоти бўлиб ўтди

“Ўзбектуризм” миллий компаниясида “Ўзбекистон” йўл кўрсаткичининг электрон версияси тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Йўл кўрсаткич “Русский гид. Полиглот” силсиласи нашри бўлиб, россиялик сайёҳлар ва туристик компанияларга мўлжалланган. У 2015 йилнинг сентябрида нашрдан чиқади.

Китоб Россия китоб дўконлари тармоқлари, супермаркетлар ва киосклар, Duty Free дўконлари ва халқаро аэропортлардаги тегишли шохобчалар орқали тарқатилади.

Top