“Яндекс” корпорациясининг соф фойдаси 2015 йил биринчи ярми натижаларига кўра 50 фоизга тушиб кетиб, 2.55 млрд рублни ташкил қилди. Бу ҳақда компаниянинг молиявий ҳисоботида маълумот берилди.
Тушум 14 фоизга ошиб, 26.3 млрд рублни ташкил қилди. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 23.04 млрд рублга тенг эди.
2015 йилнинг иккинчи чорагида компаниянинг соф фойдаси 5.6 баробар қисқариб, 423 млн рублни ташкил қилди, аммо шу даврда тушум 14 фоизга ўсиб, 13.9 млрд рублни ташкил қилди.